Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия бадавлат сайёҳларни жалб қилмоқчи
Туркия ўз курортларини илгари суриш учун катта пул сарфлашга ваъда бериб, “юқори сифатли туризм”ни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Давлатнинг кўмаги биринчи навбатда мунтазам ташишларга эга турлар савдосини ривожлантирувчи компанияларга тақдим этилади.
Бу ҳақда Туркия маданият ва туризм вазири Мехмет Эрсой маълум қилди. У бадавлат сайёҳларни жалб қилишга йўналиш олинишини тасдиқлаган ва шу билан бирга одатдаги оммавий туризмдан кескин воз кечилмаслигига ваъда берган.
“Туркияда оммавий туризм ҳақиқатан катта муваффақиятга эришган ва биз жорий йилда 40-42 млн сайёҳни жалб қилмоқчимиз. Бироқ менинг фикримча, Туркия бу йўналишда ўз вазифасини бажариб бўлди ва иккинчи босқичга ўтиш керак. Биз оммавий туризмни давом эттирган ҳолда малакали туризмга ўтамиз”, деб айтган Эрсой.
Унинг айтишича, “чартер туризми” талабнинг кескин ўсиши ёки пасайиши каби муаммога дуч келади. Бу муаммони бартараф этиш учун Туркия “янги тўғридан-тўғри мунтазам рейслар” ва “бизнес-синф билан ташишлар”ни йўлга қўйишни қўллаб-қувватлайди.
Туркия янги реклама стратегияси доирасида 2019 йилда реклама бюджетини сезиларли оширади ва “ижтимоий тармоқларда ҳайратомуз таассурот қолдирадиган” реклама кампанияларини ўтказади.
Реклама кампанияси биринчи босқичда энг кўп сайёҳлар келадиган 10 та давлат, жумладан, Россия, Германия, Буюк Британия ва Нидерландияга қаратилади. Сўнгра промоакциялар бошқа йўналишларга ҳам татбиқ қилинади.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
22:50 / 03.06.2026