Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша АҚШ ҳарбий базаси учун «миллиардлаб доллар» тўлашга тайёр
Фото: AFP
Польша президенти Анжей Дуданинг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида АҚШ доимий ҳарбий базасини жойлаштириш учун 2 млрд доллар ажратишга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
Дуданинг сўзларига кўра, Польша томони ҳарбий база учун «миллиардлаб доллар» тўлашга тайёр, унинг фаолият кўрсатиши бўйича харажатларни эса Америка томони ўз бўйнига олиши керак.
«Биз тайёргарлик кўришга, америкалик аскарлар жойлашиши мумкин бўлган бундай жойни тайёрлаб қўйиш учун ўзимизга молиявий мажбурият олишга тайёр эканимиз ҳақида анча аввал маълум қилгандик», - дея маълум қилди Дуда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг хатти-ҳаракатларини тажовузкор деб атаганди.
Мавзуга оид
09:13
Венгрия АҚШ билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди
08:51
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
09:46 / 16.12.2025
Берлиндаги музокаралар: АҚШ Донбассни топширишни талаб қилмоқда
13:27 / 15.12.2025