Россиянинг КХДРдаги элчиси АҚШни айблаб чиқди
Россиянинг КХДРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Мацегора сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Шимолий Корея атрофида даҳшат муҳитини яратишга уринмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Мен бу айбловларнинг иккита сабабини кўрмоқдаман. Биринчиси - Шимолий Корея атрофида даҳшат муҳитини яратиш. Барчани, жумладан, Россия компанияларини қўрқитиб, уларни КХДР билан ҳаттоки резолюциялар бўйича тақиқланмаган йўналишларда ҳамкорликдан бош тортишга мажбурлаш. Менимча, бу биринчи навбатдаги мақсад», - деди Мацегора.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Вашингтон Москвага «барча масалалар бўйича», жумладан, Корея ярим оролидаги вазият туфайли ҳам босим ўтказишга уринмоқда. Унинг қайд этишича, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг Россияга айбловлари асоссиз ва аниқ исботлар билан мустаҳкамланмаган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Корея етакчиларининг музокараларига баҳо берганди.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:54 / 22.11.2024