Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ вице-президенти Македониянинг сиёсатини қўллаб-қувватлади
АҚШ вице-президенти Майк Пенcнинг Македония бош вазири Зоран Заев билан учрашувда маълум қилишича, НАТОга аъзо давлатлар орасида Македонияни кўришни истайди. Бу ҳақда Оқ уй томонидан тарқатилган баёнотда хабар берилди.
Таъкидланишича, Пенс Заевни 30 сентябрга белгиланган «тарихий» референдум билан табриклади, унда мамлакат фуқаролари мамлакат номини Греция билан зиддият туфайли ўзгартириш масаласини ҳал қиладилар. Агар македонияликларнинг қарори ижобий бўлса, унда мамлакат НАТО ва Европа иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлиши мумкин.
«Вице-президент мамлакатнинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлиш борасидаги интилишини тўла қўллаб-қувватлаши ҳақида билдирди», - дейилади Оқ уй баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кичик Жорж Буш ҳам Македония фуқароларига чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15 / 10.06.2026