Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россияни «тийиб туриш» учун ҳужумкор киберқўшинлар сонини оширмоқда
Фото: REUTERS
Британия ҳукумати Буюк Британияга зарар етказмоқчи бўлган давлатларни «тийиб туриш» учун ўзининг «ҳужумкор» киберқўшинлари сонини деярли тўрт баробарга ошириш ниятида. Бу ҳақда Sky News телеканали манбаларга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, янги «ҳужумкор» киберқўшинларга 2000га яқин мутахассис жалб қилиниши мумкин. Британия Россия томонидан ортиб бораётган кибертаҳдидлар туфайли шундай қадамга боришга мажбур бўлди, дея қўшимча қилиб ўтишган Sky News’дан. Кутилишича, расмийлар яқин вақт ичида киберқўшинлар кенгайиши ҳақида эълон қиладилар.
Телеканал манбасининг қўшимча қилишича, Британия киберқўшинлар сонини кўпайтириш учун 250 миллион фунт стерлинг ажратади. Бошқа бир манбанинг фикрича, Британия ҳукумати ундан ҳам кўпроқ пул ажратишни мўлжалламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон «профилактик» киберзарбалар бериш ниятида экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026