Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венецияда сайёҳларга янги жарималар жорий этилади
Венеция ҳукумати сайёҳлар учун янги чекловларни ўйлаб топди. Энди шаҳар меҳмонлари ерга ўтирса ёки ётса 500 еврогача жарима тўлайди, деб хабар берди АТОР.
Венеция мэри Луижи Бругнаро ерга ўтирмоқчи ёки ётмоқчи бўлганларни 50дан 500 еврогача жаримага тортиш керак деб ҳисобламоқда.
Бу таклиф бўйича шаҳар кенгашида овоз бериш октябрь ойида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, қайиқ ва бошқа сув транспортларида мусиқа қўйиш ҳам тақиқланиши мумкин: мэрнинг фикрича, бу шаҳар аҳолисининг ишлаши ва дам олишига халақит беради.
Венецияда шаҳар марказида янги меҳмонхона қуриш, кириш эшиклари олдига келувчилар сонини ҳисоблайдиган турникетлар ўрнатиш, Сан-Марко майдони, Янги Прокурация, Ала Наполеоника ва Якопо Сансовино кутубхонаси зиналарида, деи Леончини майдонида махсус ажратилган жойлардан бошқа жойда ўтириш тақиқланган.
Бундан ташқари, махсус овқатланиш муасссаларидан бошқа жойларда овқатланиш ёки ичимлик ичиш, қоғоз, шиша ва тунука идишлар ташлаш, жамоат жойларида пикник уюштириш, каптарларга дон бериш, шаҳар марказида велосипедда сайр қилиш, чўмилиш кийимида юриш, очиқ осмон остида ухлаш мумкин эмас.
Маҳаллий аҳолидан ташкил топган Gruppo Aprile 25 гуруҳи бошлиғи Марко Гаспаринеттининг айтишича, барча тақиқларга риоя қилинишини назорат қилиш учун мэрияга камида 5 минг нафар полициячи ёки кўнгиллилар керак бўлади.
Мавзуга оид
21:10 / 14.04.2026
Ўзбекистонда ўзига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаганлар сони 2,2 миллиондан ошди
14:57 / 26.12.2025
Кредит олишга тақиқни қандай расмийлаштириш мумкин?
18:56 / 10.11.2025
Болаларни экрандан узоқлаштириш учун ижтимоий тармоқларга тақиқ: бу қанчалик самара беряпти?
16:19 / 31.10.2025