Жаҳон | 07:10 / 22.09.2018
3402
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэлага босимни оширишга ваъда берди

Фото: Gage Skidmore

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати яқин вақт ичида Венесуэла ҳукуматига босим ўтказиш учун янги қадамлар қўяди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.

«Яқин кунлар ичида сизлар қатор қадамлар сериясини кўрасизлар, улар Венесуэла халқи манфаатларига зид иш қилаётган ушбу давлат ҳукуматига босимни ошириши лозим», - дея айтиб ўтди Помпео.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон венесуэлаликлар ўз фикрини эркин билдира олиши учун қўлидан келган барча ишни қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэла раҳбарини ағдариб ташлаш режаларини ўрганиб чиққани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид