Жаҳон | 15:17 / 22.09.2018
26817
2 дақиқада ўқилади

Руҳоний АҚШни ҳам Саддам Ҳусайн тақдири кутаётганлигини айтди

Фото: IRNA

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ етакчиси Дональд Трамп худди Саддам Ҳусайн каби Эронни енга олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар берди.

"Трамп билан ҳам худди шу ҳолат юз беради. АҚШни Саддам Ҳусайнники каби тақдир кутмоқда", - деди Руҳоний Эрон-Ироқ уруши бошланган санага 38 йил тўлиши муносабати билан Теҳронда бўлиб ўтган ҳарбий парадда.

У Эрон ўзининг мудофаа қуроли, жумладан "АҚШни ғазаблантираётган" ракеталари ҳақида унутмаслигини айтди.

Икки томондан 1,5 млнга яқин киши қурбон бўлган Эрон-Ироқ уруши 1980 йилдан 1988 йилгача давом этган. Саккиз йиллик уруш оқибатида Ироқ 200 млрд, Эрон 400 млрд доллар зарар кўрган.  

2018 йил 8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий дастур бўйича келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан барча санкциялар қайта тикланишини ҳамда у билан бизнес юритадиган мамлакатларга ҳам санкциялар жорий этилишини эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид