Ўзбекистон | 10:28 / 22.09.2018
4888
3 дақиқада ўқилади

“Ўзагрокимёҳимоя” корхоналари молиявий соғломлаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 28 февралдаги «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3574-сонли қарорига мувофиқ, давлат буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларининг 2018 йил 1 январь ҳолатига моддий ресурслар етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги кредитор қарздорликларининг тўлов муддати 3 йилга узайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарори талабларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун етиштирилаётган пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилаётган маблағлар мақсадли равишда олдиндан тўловларга йўналтирилганлиги сабабли ҳудудий “Агрокимёҳимоя жамиятларининг 2018 йилга қадар пайдо бўлган кредитор қарздорликларини, жумладан бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги боқиманда қарзларини сўндириш имкони мавжуд эмаслигини ҳамда “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни молиявий-иқтисодий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олиб ҳудудий “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятларининг 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликлари 1-иловага мувофиқ ҳамда “Навоий Азот” АЖ корхонаси олдидаги қарздорликлари 2-иловага мувофиқ тўлов муддатини 2021 йилга қадар узайтириш ҳамда уларга нисбатан ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

2. Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ билан биргаликда ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳадма ҳисобланган давлат божлари, ижро йиғимларини ҳисобдан чиқаради.

3. Белгилаб қўйилишича, тўлов муддати узайтирилган қарздорликлар 2021 йил 1 январидан ҳар ойда тенг улушларда тўлаб борилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид