Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда бокс бўйича халқаро турнир якунига етди
Жорий йилнинг 17-21 сентябрь кунлари Андижон олимпия захиралари мактаб-интернати спорт мажмуасида анъанавий, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Золотарев хотирасига бағишланган халқаро бокс турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон давлатларидан 164 нафар спортчи иштирок этди. Ўнта вазн тоифасида ўтказилган баҳслар атлетлар орасида кўплаб янги юлдузлар етишиб чиқаётганини кўрсатиб берди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Андижон жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Марс Қўчқоров ҳамда таниқли мураббий Ўткирбек Ҳайдаровлар барча иштирокчиларни қутлашди.






Элмурод Эрматов,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026