Жаҳон | 08:03 / 24.09.2018
9019
1 дақиқада ўқилади

Помпео: Россиядан на Украинада, на Сурияда ҳеч қандай фойда бўлмади

Фото: Mark J. Terrill/AP

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг фикрича, Россия Украинада ҳам, Сурияда ҳам «ҳеч қандай фойда келтирмаяпти». Бу ҳақда у Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Журналистнинг Россиядан «Украинада ҳам, Сурияда ҳам фойда йўқлиги»га оид саволига Помпео бу баёнот «жуда адолатли экани» ҳақида жавоб қайтарди.

Шу билан бирга, Қўшма Штатлар давлат котибининг таъкидлашича, Россия ҳамда АҚШда терроризм билан кураш каби умумий манфаатлар бор.

«Дунёда бизнинг манфаатлар бир-бирига мос келадиган турли жойлар бор. Бироқ, албатта, қадриятлар эмас, Россия бунда бизнинг давлатдан катта фарқ қилади. Улардан на Украинада, на Сурияда ҳеч қандай фойда бўлмади», - дея маълум қилган Помпео.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия билан дўстликка нуқта қўйганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид