Буюк Британия мамлакатга келаётган баъзи ишчиларга имтиёзларни бекор қилди
Британия вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг Европа иттифоқи (ЕИ) таркибидан чиққанидан кейинги миграцион сиёсат лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Financial Times газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, вазирлар маҳкамаси Буюк Британия ички ишлар вазири Сажид Жовиднинг лойиҳасини кўриб чиқди. Унда мамлакатда ишлашни истаганлар учун чекловлар тартибга солинади. Газета маълумотларига кўра, ҳужжат асосан юқори малакали ишчи кучига тегишли.
Буюк Британия бошқа мамлакатлардан ишчиларни қабул қилишда давом этади, аммо энди ЕИ фуқаролари илгари кўзда тутилган қўшимча имтиёзларни олмайдилар. Financial Times’дан аниқлик киритишларича, Британия ҳукумати Brexit’дан кейин Европа давлатлари билан яқин савдо ҳамкорлиги бўйича битим тузган тақдирда, бу ҳолат ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ евроскептиклар Мэйнинг Brexit бўйича режасини бойкот қилишмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024