Жаҳон | 13:03 / 25.09.2018
34699
2 дақиқада ўқилади

ИШИД Марказий Осиёда таянч нуқтаси ташкил этишга ҳаракат қилаётгани айтилди

Фото: AP

МДҲ Террорчиликка қарши кураш маркази (ТҚМ) раҳбари, полиция генерал-полковниги Андрей Новиковнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Марказий Осиё ҳудудида ўз таянч нуқтаси яратиш учун ҳаракат қилмоқда. Новиковнинг сўзлари «РИА Новости» томонидан келтирилган.

Бундай баёнот билан генерал-полковник «Иссиқкўл - Антитеррор-2018» машқлари иккинчи босқичи вақтида чиқиш қилди.

Новиковнинг таъкидлашича, ИШИД жангариларининг ушбу минтақада таянч нуқталарини ташкил этиш ниятида «асосий муаммо» саналади. Шунингдек, унинг айтишича, террорчиларнинг ҳаракатлари «нафақат Қирғизистон Республикаси, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун хавфсизликка таҳдиддир».

МДҲ ТҚМ раҳбарининг аниқлик киритишича, ИШИД жангарилари минтақада «ҳалифалик» деб аталувчи» таянч нуқтасини ташкил этишга уринмоқда ҳамда «ухлаётган жамоатлар»ни фаоллаштириш» мақсадида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа маҳкамаларининг тарихдаги илк қўшма антитеррор операцияси ўтказилганди.

Мавзуга оид