Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ ва Ўзбекистон музокаралар бошламоқда. У инвестицияларга алоқадор
Европа иттифоқи (ЕИ) Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболларига ишонади ва бу минтақага узоқ муддатли истиқбол учун сармоялар киритиш ниятида. Бу ҳақда Европа ташқи сиёсат хизматининг Россия, «Шарқий ҳамкорлик» ва Марказий Осиё бўйича бўлими раҳбари Люк Девинь маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Ўтган ҳафтада Еврокомиссия ЕИнинг Европа ва Осиё туташувини ривожлантириш бўйича стратегиясини эълон қилди. Унда транспорт, энергетика ва рақамли тармоқлар орқали минтақалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ташаббуслар мавжуд. Стратегияда кўрсатилишича, Осиёга ҳар бир йилда инфратузилмага ўсиш суръатлари ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун 1,3 трлн евро миқдорида сармоялар талаб этилади.
«Биз минтақанинг узоқ муддатли истиқболига ишонамиз», - дея маълум қилди Девинь Европанинг Осиёдаги тадқиқотлари институтида Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган давра суҳбатида.
Унинг қўшимча қилишича, ЕИ минтақага «узоқ муддатли истиқбол учун» инвестиция киритмоқда.
«Биз Қозоғистон билан 2015 йилда кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишув бўйича музокаралар ўтказдик. Қирғизистон ва Озарбойжон билан ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон билан яқин вақт ичида музокаралар бошланиши мумкин эканидан жуда хурсандмиз», - дея айтиб ўтди Девинь.
Мавзуга оид
14:57 / 02.06.2026
Депутатлар ТХММ ва Enterprise Uzbekistan тўғрисидаги қонунларни қабул қилди
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
13:00 / 23.05.2026