Жаҳон | 23:46 / 26.09.2018
21024
1 дақиқада ўқилади

Видео: Порошенко Россия ТВсини ёлғон ахборот тарқатишда айблади

Ruptly видеоагентлиги БМТ Бош ассамблеяси сессияси вақтида Украина президенти Пётр Порошенко россиялик журналистларга танбеҳ бериб, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бўлган хонага кириб кетгани видеосини YouTube’да жойлаштирди.  

 

Лавров ўтирган хона томондан россиялик мухбир чиқиб келиб, Порошенкога савол билан юзланди: "Ҳақиқатда Донбассга халқаро тинчликпарвар кучлари киритилиши бўйича келишувга келиндими?" “Россия телевидениесига ҳеч қандай интервью бўлмайди, чунки сиз "фейк ньюс"сиз ва ёлғон ахборот тарқатасиз. Омад!” деб, Порошенко Россия делегацияси учрашувлар ўтказадиган хонага кириб кетган.

Бир неча дақиқадан кейин Порошенко хонадан индамайгина чиқиб, Бош ассамблея йиғилишлари ўтадиган залга қараб кетган. 

Мавзуга оид