Жаҳон | 21:40 / 26.09.2018
4963
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронга қарши қатъий санкциялар киритишга ваъда берди

Фото: REUTERS / Carlos Barria

АҚШ Эроннинг "ёвуз ниятли" фаолиятига қарши қатъий санкциялар киритишда давом этади. Мамлакат президенти Дональд Трамп БМТ Хавфсизлик кенгаши (ХК) йиғилишида шундай баёнот билан чиқди. 

"Американинг Эрон ядровий дастури билан боғлиқ барча санкциялари ноябрь ойи бошида тўлиқ кучга киради. Шундан сўнг АҚШ Эроннинг ёвуз ниятли фаолиятига қаршилик қилиш мақсадида қўшимча, аввалгидан-да қатъий санкциялар киритишда давом этади", - деди Трамп. 

"Бу санкцияларни бажармайдиганлар жиддий муаммолар билан тўқнашади", - дея ишонтирди Америка етакчиси. У БМТ ХК аъзоларига Эронга нисбатан биргаликда чора кўришни сўраб мурожаат қилди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид