Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ ва Хитой ЖСТ ислоҳотини муҳокама қилди
Фото: Ruben Sprich/Reuters
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг тақсимловчи директори Кристин Лагард ва ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ этиш заруриятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
«Томонлар ЖСТни ислоҳ қилиш бўйича фикр алмашдилар. Ван Ининг маълум қилишича, Хитой томони ЖСТ ислоҳотини диққатлик билан кузатиб бормоқда. Хитой томони ислоҳотлар ЖСТнинг асосий тамойиллари ва қадриятларига мос келиши керак, деб ҳисоблайди. Бунда, айниқса, ривожланаётган давлатлар учун алоҳида ва хилма-хил ёндашув сақланиб қолиниши ҳамда ҳатто мустаҳкамланиши керак», - дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Ван Ининг таъкидлашича, ислоҳот барча иштирокчи давлатларни қамраб олиши, шаффоф, очиқ ва кенг қамровли бўлиши керак.
Ўз навбатида, Лагарднинг қайд этишича, ХВЖ Хитой билан ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ савдо урушида кучли зарбага учрашини кутаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
15:39 / 12.01.2026