Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Россия ваколатхонаси ва дипломатлар машиналарига тажовуз қилинди
Россиянинг Киевдаги савдо ваколатхонаси ҳудуди ва россиялик дипломатлар машиналари номаълум шахслар томонидан ҳужумга учради.
Россия элчихонаси сайтида маълум қилинишича, безорилар ваколатхона ҳудудига тутун шашкалари улоқтиришган ва панжараларда ҳақоратомуз ёзувлар қолдиришган. Сўнгра дипломатларнинг автомобиллари устига бўёқ ва чиқиндилар тўкиб, шиналарини тешишган ва рақамларини юлиб олишган.
Воқеа “Россотрудничество” раҳбари Константин Воробьевнинг истеъфога чиқиши муносабати билан тадбир ўтаётган уй ҳовлисида содир бўлган. Шу сабабли безорилар асфальтда бўёқ билан “Алвидо, Воробьев” деган ёзув қолдиришган.
Таъкидланишича, воқеа жойига келган полиция ҳеч қандай чора кўрмай, бўлаётганларни жимгина кузатиб турган.
Россия элчихонаси бўлиб ўтган воқеани “безорилик акцияси” ва дипломатик муносабатлар ҳақидаги Вена конвенцияси бандларининг қўпол бузилиши деб атаган. Шу сабабли элчихона Украина ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси жўнатган ва Киевдан тергов ўтказиш ҳамда зарарни қоплашни талаб қилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026