Жаҳон | 14:29 / 29.09.2018
11149
2 дақиқада ўқилади

Индонезия ҳукумати зилзила оқибатида 384 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

Индонезиядаги Сулавеси оролида юз берган зилзила ва цунами оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 384 кишига етди. Бу ҳақда Табиий офатлар билан курашиш бўйича миллий агентлик (BNPB) хабар бермоқда.

Фото: Antara Foto/BNBP/ via REUTERS

Маҳаллий ҳокимият органлари маълумотларига кўра, бир неча юзлаб киши ҳозирги пайтда бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, шунинг учун ҳалок бўлганлар сони янада ортиши мумкин.

Фото: AFP

Палу шаҳри энг кўп талофатларга учради. Соҳил чизиғи бўйлаб жуда кўплаб жасадлар топилган, бу ерда пляж фестивалини ўтказиш режалаштирилган эди.

Фото: AFP
Фото: AFP

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги зилзила ва цунами қурбонлари сони ошаётгани хабар берилганди.

28 сентябрь куни Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дейилади АҚШ Геология хизмати (USGS) сайтида.

Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида 5,8 магнитудали зилзилалар серияси қайд этилди. Reuters хабарларига кўра, Индонезиянинг Сулавеси оролига юз берган зилзилалар натижасида баландлиги 2 метргача бўлган цунами ёпирилди.

 

Мавзуга оид