Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда зилзила ва цунами оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Индонезияда цунами (океанда сувости зилзиласи ёхуд вулқонларнинг отилишидан ҳосил бўладиган улкан тўлқин) оқибатида юз берган бир нечта зилзила натижасида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, зилзилалар ва цунами пайтида 12 киши жароҳат олган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги маълумотни маҳаллий шифохона вакили тасдиқлади.
28 сентябрь куни Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дейилади АҚШ Геология хизмати (USGS) сайтида.
Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида 5,8 магнитудали зилзилалар серияси қайд этилди. Reuters хабарларига кўра, Индонезиянинг Сулавеси оролига юз берган зилзилалар натижасида баландлиги 2 метргача бўлган цунами ёпирилди.
Мавзуга оид
08:02 / 11.04.2026
Космосдан тарихий кузатув: цунами пайдо бўлиши илк бор муҳрланди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026