Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги зилзила ва цунами қурбонлари сони ошмоқда
Индонезияда цунами (океанда сувости зилзиласи ёхуд вулқонларнинг отилишидан ҳосил бўладиган улкан тўлқин) оқибатида юз берган бир нечта зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 48 кишига етди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбон сони янада ортади, деб ҳисобламоқда.
Таъкидланишича, қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда зилзила ва цунами оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
28 сентябрь куни Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дейилади АҚШ Геология хизмати (USGS) сайтида.
Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида 5,8 магнитудали зилзилалар серияси қайд этилди. Reuters хабарларига кўра, Индонезиянинг Сулавеси оролига юз берган зилзилалар натижасида баландлиги 2 метргача бўлган цунами ёпирилди.
Мавзуга оид
08:02 / 11.04.2026
Космосдан тарихий кузатув: цунами пайдо бўлиши илк бор муҳрланди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026