Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск ва Цукерберг бир кунда 3,5 млрд доллардан айрилди
Фото: Getty Images
28 сентябрь куни икки миллиардер - Tesla бош директори ва Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси - Илон Маск ҳамда Марк Цукербергнинг бойлиги 3,5 миллиард долларга камайди, дея хабар беради Bloomberg агентлиги.
Таъкидланишича, Цукерберг АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича федерал комиссияси уни судга бергани ҳақидаги хабарлар фонида 1,5 миллиард доллар йўқотди. Қайд этилишича, Маскни Tesla акциядорларига ёлғон ва асоссиз маълумот беришда айблашди.
Ўз навбатида, Цукерберг Facebook аккаунтлар хавфсизликка оид муаммоларни тан олганидан кейин 2 миллиард доллар йўқотди. Хабарларга кўра, ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчиларининг тахминан 50 млн аккаунти хакерлар томонидан ҳужумга учраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook’даги аккаунт сўнгги хакерлик ҳужумида бузиб кирилганини қандай аниқлаш мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:16
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026
Парижда Илoн Маскнинг X компанияси офисида тинтув ўтказилди
10:07 / 30.01.2026