Ўзбекистон | 12:56 / 29.09.2018
14794
4 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг Тошкент архитектура-қурилиш институти бўйича қарори қабул қилинади

Фото: e-edu.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқув, лаборатория, ётоқхона бинолари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилишни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотларини қурилиши, реконструкция қилиниши ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашда бир қатор ҳолатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган ечимларни кутмоқда, хусусан:

биринчидан, ҳозирги кунда мавжуд 1650 ўринли ўқув биноларда 4263 нафар талабалар тўлиқ икки сменада таълим олмоқда;

иккинчидан, ўқув-лабораториялари жиҳозлари ва ускуналарини ўрнатиш жойлари техник топшириқ талабларига жавоб бермайди;

учинчидан, 250 ўринли талабалар турар жойи биноси эҳтиёжни қопламайди;

тўртинчидан, спорт иншоотлари ва майдонлари мавжуд эмас.

Ҳужжатда белгиланишича, Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9 ва 9а уй манзиллари ҳудудида мавжуд бўлган ўқув,  лаборатория ва ётоқхона биноларини реконструкция қилиш, спорт иншооти ва ошхона объектларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари 2019 йил 1 сентябрга қадар тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг  асосланган ҳисоб-китоблари асосида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган ўқув, лаборатория ва ётоқхона биноларини реконструкция қилиш, спорт иншооти ва ошхона объектларини қуриш ҳамда жиҳозлаш мақсадида 2018 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун зарур маблағларни  ажратиш  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  20 апрелдаги  ПҚ-2909-қарори билан 2018 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтининг собиқ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11-уй манзили бўйича жойлашган биноларни капитал  таъмирлаш учун ажратилган 10 млрд сўм маблағ ҳисобидан таъминлайди.

2019 йил ва кейинги йиллар Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Тошкент архитектура-қурилиш институти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш учун Жамғармадан маблағлар ажратилишини назарда тутади.

Бош лойиҳачи ташкилот “Ташгипрогор” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент архитектура-қурилиш институтининг барча ўқув, лаборатория, ётоқхона бинолари ва корпуслари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни лойиҳалаштиришда қўлланиладиган ягона техник топшириқ ҳамда талаблар бўйича ишлаб чиқилган концепцияси маъқулланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Тошкент архитектура-қурилиш институтининг маъмурий ва ўқув бинолари қурилишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда 2019-2020 йилларда тугаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатлари, берилаётган эксперт хулосалари ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан доимий ва тизимли назоратни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уй манзили бўйича жойлашган “Rino Work Wear” МЧЖ бинолари ва тегишли ҳудуди билан биргаликда тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Тошкент архитектура-қурилиш институтига;
 
“Rino Work Wear” МЧЖга Тошкент шаҳридан мос равишда бино ва ер майдони ажратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид