Ўзбекистон | 07:39 / 01.10.2018
12452
2 дақиқада ўқилади

Боғчада ишлайдиган баъзи ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Белгиланишича:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

б) 2019 йил 1 январдан:

мактабгача таълим тизимининг пенсия ёшидаги ходимларига, уларнинг мактабгача таълим тизими муассасаларидаги фаолияти асосий иш жойи бўлган тақдирда пенсия тўлиқ миқдорда тўланади;

мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича фаолиятга лицензия бериш учун мажбурий лицензиявий талаб мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритишдир;

нодавлат мактабгача таълим муассасаси лицензиясини тўхтатиш ёки бекор қилиш учун Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг йўқлиги асос бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид