Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзиянинг 93 ёшли бош вазири пенсия ёши ҳақида ҳазиллашди
Малайзиянинг тўқсон уч ёшли бош вазири Махатхир Муҳаммад Лондонда истиқомат қилувчи ватандошлар билан учрашувида, мамлакатда пенсия ёши 95 ёшга қадар оширилиши ҳақида айтиб, ҳазиллашди. Бу ҳақда The Star хабар бермоқда.
«Малайзияда пенсияга чиқиш ёши энди 95 йил. Мен ўз пенсиямга қадар ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан», - деди Малайзия бош вазири.
Хабар қилинишича, учрашувда иштирок этганлар 2018 йил май ойида сайланган бош вазирнинг сўзларини кулги билан қарши олишган. Малайзияда пенсия ёши - 60 ёш, у эркаклар ва аёллар учун бир хилдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда боғчада ишлайдиган баъзи ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026