Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Оғриқли давр ортда қолди». Эрдўған Германия бўйича баёнот берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 27-29 сентябрь кунлари Германияга амалга оширган расмий ташрифи якунларига бағишланган баёнотини твиттердаги саҳифасида эълон қилди. Унда икки давлат ўртасидаги муносабатларда оғриқли давр тугагани айтилади.
«Ишончим комилки, менинг Германияга давлат ташрифим икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Бизнинг муносабатларимиздаги оғриқли давр ортда қолди», деб ёзган Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарларининг позицияси Сурия можаросини ҳал қилишда бир хилдир. Хусусан, президентнинг таъкидлашича, Туркия Сурия муаммосининг гуманитар жиҳатларига Германия эътибор қаратаётганини маъқуллайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Трампга газ бўйича қандай жавоб қайтаргани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026