Жаҳон | 08:44 / 01.10.2018
23991
2 дақиқада ўқилади

Times: Ми-6 Путинга ҳокимият тепасига келишда ёрдам берганидан афсусда

Фото: kremlin.ru

Британиянинг Ми-6 разведка хизмати собиқ раҳбари Ричард Дирлавнинг айтишича, идора Россия президенти Владимир Путинга ҳокимият тепасига келишда ёрдам берганидан ҳозирда афсусланмоқда. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Хусусан, Дирлавнинг айтишича, 2000 йилда Лондонда бўлган КГБ зобити унга мурожаат қилган ҳамда Буюк Британиянинг ўша пайтдаги бош вазири Тони Блэрнинг Санкт-Петербургга, Путиннинг таклифи бўйича «Уруш ва тинчлик» операси премьерасига ташрифини ташкиллаштириб бериш ҳақида сўраган.

«Биз Лондонда Блэр таклифни қабул қилиш ёки рад этиши лозимлиги борасида узоқ муддат музокаралар олиб бордик. Якунда бу ноёб ва ғайриоддий нарса, деган қарорга келдик», - дейди Ми-6 собиқ раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир идорадагилар Путиннинг «обрўсини мустаҳкамлаб қўйишганидан» афсусланмоқдалар, аммо ўша пайтда Россия билан муносабатлар яхши эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Восток-2018» машқларига борган Путин Россияда тажовузкор режалар йўқлигини айтганди

Мавзуга оид