Ўзбекистон | 18:29 / 01.10.2018
11169
1 дақиқада ўқилади

Турк компанияси Сурхондарёда шамол электр станциясини 500 млн долларга қуради

Фото: Flickr

Сурхондарё вилоятини 2019-2030 йилларда ривожлантириш Концепцияси доирасида амалга ошириладиган янги лойиҳа истеъмолчиларга арзон ва ишончли электр энергияси етказиб беради. Уни Туркиянинг “ETKO CO ENERJI A.S” компанияси бунёд этади, деб ёзмоқда ЎзА.

Айни пайтда техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётган лойиҳани 2020 йилгача фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилишича, лойиҳага хорижий инвестициялар ҳажми 500 миллион долларни ташкил этади.

Мутахассисларнинг фикрича, тоғли туманда шамолдан арзон электр энергияси олиш учун қулай имконият мавжуд. Бу ерда 600 мВт. электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган йирик лойиҳа фойдаланишга топширилгач, Бойсун ва Шеробод туманларидаги истеъмолчиларни муқобил электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш сифати янада ошади, энергия узилишларига тўлиқ чек қўйилади. 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид