Жаҳон | 15:39 / 02.10.2018
13331
2 дақиқада ўқилади

Guardian: Сергей Скрипаль Россиядан бундай суиқасдни кутмаган

Фото: Globallookpress

Жорий йилнинг март ойида қизи билан биргаликда «Новичок» асаб-фалажловчи моддасидан жабрланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль аввалига Москва бунга алоқадор эканига ишонмаган. Бу ҳақда «Скрипаль иши» китобида «Би-би-си» журналисти Марк Урбан ёзган, деб хабар бермоқда The Guardian.

Скрипаль билан шахсан мулоқот қилган журналистнинг ёзишича, у комадан чиқиб, Кремль ўзини ва қизини ўлдиришга уринишда иштирок этганига ишонишдан бош тортган.

Россия махсус хизматларининг собиқ ходими, Британия разведкасига маълумот берганига қарамасдан, ўзининг миллатчилик фикрларини очиқ ифодалаган, дея ёзади Урбан. Хусусан, у Қримнинг Россия таркибига қайтишини қўллаб-қувватлаган ва Украина шарқида рус ҳарбийларининг борлигига ишонмаган. Урбаннинг таъкидлашича, MI6 томонидан унга сотиб олинган уйда у аксарият пайтларда «Первий канал»ни томоша қилиб ўтирган.

Китобда Россия махсус хизматлари Скрипални ўлдиришга нега ҳаракат қилишгани ҳақидаги саволга жавоб йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаллар иши бўйича учинчи гумонланувчи аниқлангани, у ҳам ГРУ ходими экани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид