Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР қанча ядро қуролига эгалиги айтилди
КХДР 20тадан 60тагача ядро қуроли бирлигига эга, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги Жанубий Кореянинг бирлашув ишлари бўйича вазири Чо Мен Гюннинг баёнотига асосланиб.
Жанубий Кореянинг юқори мартабали вазирининг парламентга айтишича, Сеул Шимолий Кореянинг ядровий арсенали салоҳиятини 20тадан 60тагача бомба миқдорида баҳолайди, дейилади материалда. Бу маълумотлар Корея Республикасининг миллий разведка хизматидан олинган, дея аниқлик киритди вазир.
Агентликнинг таъкидлашича, эҳтимол, вазир Чо Мен Гюн КХДР ядровий арсенали ҳақидаги маълумотни тасодифан ошкор этиб қўйган бўлиши мумкин, сабаби буни Жанубий Корея парламентдаги йиғилиш вақтида депутатдан келиб тушган саволлардан бирига жавоб қайтаётган пайтда айтиб ўтган.
Кейинчалик вазирликдан маълум қилишларича, Чо Мен Гюннинг изоҳи Жанубий Корея Шимолий Кореяни ядро қуролига эга кучли давлат сифатида қабул қилишини англатмайди, Сеулнинг Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлари давом эттирилади, дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудудни миналардан тозалашга киришганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026