Иқтисодиёт | 11:15 / 03.10.2018
10766
1 дақиқада ўқилади

Chery автомобилсозлик компанияси 176 мингта автомобилни ортга қайтариб олмоқда   

Фото: allcarz.ru

Хитойнинг Chery автомобилсозлик компанияси деярли 176 мингта машинасини бензонасослардаги носозлик сабабли қайтариб олмоқда. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги маълум қилди.  

1 ноябрда бошланадиган кампания 2005 йил 1 мартидан 2016 йил 24 июнигача ишлаб чиқарилган 7 та моделдаги машина, жумладан А5 ва Cowin 3 моделларини қамраб олади.

Таъкидланишича, нуқсон машинанинг юриб кетаётганида тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин, бу эса хавфсизликка таҳдид яратади. Компания носоз деталларни бепул алмаштириб беради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид