Спорт | 10:30 / 03.10.2018
4105
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус»ўз тарихидаги энг муваффақиятли стартни қайд этмоқда

«Ювентус» клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «Янг Бойз»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учала голга ҳам Пауло Дибала муаллифлик қилди.

Ушбу натижа туринликларнинг мавсум стартидан буён эришган кетма-кет 9-ғалабаси бўлди. «Ювентус» ўз тарихида илк марта мавсумни бундай ғалабали серия билан бошламоқда.

«Кекса синьора» А Сериянинг 7, Чемпионлар лигасининг 2 ўйинида 3 очко олишга муваффақ бўлди. Жамоа ушбу 9 та ўйиннинг ҳар бирида камида 2 тадан гол уришнинг уддасидан чиқмоқда.

Ҳозирга қадар мавсумнинг энг яхши старти – 1930 йилга тўғри келади. Ўшанда «Ювентус» илк 8 та ўйинида ғалаба қозонган, аммо 9-учрашувда «Наполи»га ютқазиб қўйган – 1:2.

Мавзуга оид