Жаҳон | 15:43 / 05.10.2018
13971
1 дақиқада ўқилади

Россия Ҳиндистон билан C-400 бўйича шартнома имзолади

Фото: Getty Images

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Владимир Путиннинг Нью-Деҳлига ташрифи чоғида Ҳиндистонга C-400 билан етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, шартнома қиймати 5 миллиард доллардан ошиқни ташкил этади.

Песковнинг сўзларига кўра, C-400 етказиб бериш бўйича шартнома Путиннинг Ҳиндистонга сафари чоғида имзоланган.

Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков мамлакат раҳбари Владимир Путин Ҳиндистонга сафари чоғида ушбу мамлакатга С-400 зенит ракета тизимлари бешта полкини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Покистон Ҳиндистоннинг C-400 бўйича режаларидан хавотирга тушиб қолгани хабар берилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид