Ўзбекистон | 10:12 / 05.10.2018
10342
1 дақиқада ўқилади

Туркия компанияси Тошкент вилоятида қуёш панеллари учун металл конструкция ишлаб чиқара бошлади

Фото: Depositphotos

Оҳангарон шаҳрида туркиялик ишбилармонлар сармояси ҳисобига бунёд этилган Dal Heavy Industries масъулияти чекланган жамиятида компьютерлаштирилган тизим металл маҳсулотини буюртмачининг хоҳишига қараб ишлаб чиқаради, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Ҳозирча Марказий Осиёда ягона ҳисобланган мазкур корхона металл конструкцияси ва қуёш панеллари учун металл конструкция ишлаб  чиқаради. Корхона дастлабки маҳсулотларни экспортга тайёрлаб қўйди, дейилади хабарда.

Йилига 12 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга корхона маҳсулотларининг тенг ярми экспортга йўналтирилади.

Янги лойиҳа доирасида 11 млн АҚШ доллари миқдорида қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди. Янги корхонада 166та иш ўрни яратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид