Спорт | 23:49 / 06.10.2018
9554
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» сўнгги дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради

Испания чемпионати 8-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Реал» сафарда «Алавес» билан беллашди ва 0:1 ҳисобида ютқазди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Аммо, сўнгги дақиқада «Алавес» гол уриб, ғалабани илиб кетди. 

«Реал» қаторасига учта ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол этолмаяпти ва ғалаба қозонолмаяпти. 

Бу натижадан сўнг, 14 очкодан жамғарган «Реал» 2-ўринда, «Алавес» 3-ўринда бормоқда. 

Ла Лига, 8-тур
Алавес – Реал Мадрид 1:0
6 октябрь, «Мендисорроса» стадиони
Гол: 1:0 – 90+5 Ману Гарсия. 
Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Дуарте, Химо Наварро, Марипан (Агиррегабириа, 88), Муборак (Ману Гарсия, 74), Пина, Ибаи Гомес (Собрино, 67), Брашанац, Хони Родригес, Кальери.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Начо, Одриосола, Варан, Каземиро (Асенсио, 62), Модрич, Себальос, Кроос, Бэйл (Винисиус Жуниор, 80), Бензема (Диас, 46).
Огоҳлантириш: Муборак (54).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид