Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко ўз фарзандларининг «олтин ёшлар»га бўлган муносабати ҳақида гапирди
Фото: РИА "Новости"
Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз фарзандларини қандай тарбия қилаётгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.
Лукашенконинг қайд этишича, ўғиллари «олтин ёшлар» вакилига айланишмаганидан жуда хурсанддир.
«Нима бўлган тақдирда ҳам мен президентман, шунинг учун, катта эҳтимол билан, болалар ҳам отани ранжитмаслик яхши эканини ҳисобга олишмоқда, агар мен нимадир десам - бу қонундир. Болалар ҳам мени хафа қилиш керак эмаслигини тушунадилар. Мен улар «олтин ёшлар»га айланмаганидан жуда хурсандман», - деди Беларусь етакчиси.
Лукашенконинг қайд этишича, ҳеч қачон фарзандлари ўзларини номақбул тутишганини кўрмаган.
«Агар сизлар буни кўрсангиз - айтинглар, ёзинглар. Мен дарҳол жавоб бераман», - дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, фарзандларини оддий одамлар каби яшашга ўргатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусда «эркаклар қолмаётганидан» ташвиш билдирганди.
Мавзуга оид
10:30 / 21.01.2026
Лукашенко Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга рози бўлди
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025