Жаҳон | 11:09 / 08.10.2018
4953
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Интерпол собиқ раҳбари коррупцияда гумон қилинмоқда

Фото: DPA

Интерпол собиқ президенти коррупцияда гумонланмоқда. Бу ҳақда ТАСС Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлигига асосан хабар берди.

Аввалроқ, Хитой ҳукумати томонидан ушлангани айтилаётган Интерпол президенти Мэн Хунвэй халқаро ташкилот раҳбари лавозимидан кетгани хабар қилинганди.

Ундан аввал Мэн Хунвэйнинг рафиқаси Грейс Мэн эри йўқолиши олдидан унга пичоқ сурати илова қилинган хабар жўнатгани ҳақида маълумот берганди.  

Хитой томонининг маълум қилишича, Хитойда жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосарини эгалловчи Мэн Хунвэй қонунни бузишда айбланмоқда ва унга нисбатан тергов олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид