Жамият | 16:48 / 08.10.2018
15019
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда келин 83 ёшли қайнонасига жароҳат етказди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2018 йил 7 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 7 сентябрь куни Совбоғ қишлоғида яшовчи О.Ш. уйи олдида турмуш ўртоғи С.Н. (аёл) билан жанжаллашаётган вақтида С.Н. уларни ажратмоқчи бўлган қайнонаси 83 ёшли М.Т.нинг оёғига тепиб жароҳат етказган. 

Натижада М.Т. касалхонага ётқизилган. С.Н. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид