Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув тафсилотлари маълум бўлди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўзаро учрашув ўтказди ҳамда бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама қилди, дея хабар беради DongA.
Хусусан, томонлар мамлакатлар ўртасида янги саммит ўтказиш имконияти тўғрисида фикр алмашишган.
«Помпео Ким Чен Ин билан тушлик қилди, томонлар АҚШ ҳамда КХДР ўртасидаги иккинчи саммитни ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Помпео ва Ким Чен Ин Йонбёндаги ядровий объектни бузиб ташлаш ҳамда уруш тугагани бўйича декларацияни қабул қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР асосий ракета полигонини бузиш ишларини тўхтатиб қўйганди.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026