Жаҳон | 17:34 / 08.10.2018
9434
1 дақиқада ўқилади

Селфи хавфи ҳақидаги дастур телебошловчиси селфи қилиш пайтида йиқилиб тушди

Америкалик телебошловчи Раймондо Арройо теледастур эфирида селфи қилишга уриниб, стулдан йиқилиб тушди. Бу ҳолат тасвирланган видео твиттерда пайдо бўлган.

Таъкидланишича, Fox News кўрсатуви селфи оқибатида юзага келувчи хавф ҳақида бўлган, Арройо эса мутахассис сифатида таклиф қилинган. Дастурнинг охирида Арройо бошловчига шиша идишлар билан селфи қилиш таклифини берди, бироқ, унга яқинроқ сурилишга қарор қилганида йиқилиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўлим билан якун топган селфилар сони қайси давлатда энг кўплиги аниқланганди.

Мавзуга оид