Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ноябрь ойида ХМТга аъзо бўлади
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Миграция бўйича Халқаро ташкилот (ХМТ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
ХМТ томонидан – жанубий-шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ХМТ минтақавий директори Аргентина Сабадош (делегация раҳбари), Марказий Осиёдаги ХМТ минтақавий ваколатхонаси раҳбари Деян Кесерович, минтақавий директор ёрдамчиси Сюзан Арнольд иштирок этди.
Вазирлик хабарига кўра, учрашув давомида 2018 йил ноябрь Женева шаҳрида ўтказиладиган ХМТ кенгаши мажлисида маъқулланиши назарда тутилаётган Ўзбекистон Республикасининг ХМТга аъзо бўлиши муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида ХМТ лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонда субминтақавий марказ сифатида фаолият юритадиган ХМТнинг камида иккита ваколатхонаси (тўла ҳуқуқли офислари)ни Ўзбекистонда (Тошкент ва Термиз шаҳарларида) ташкил этиш, “Ишга марҳамат” мономаркази негизида Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятида камида иккита Европа мамлакатларига кетиш олдидан меҳнат мигрантларини кўниктириш марказини ташкил этиш ва керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда ХМТнинг иштирок этиши тилга олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондан Польшага уюшган меҳнат миграциясини кенгайтиришга тўсиқ бўлаётган масалалар (кириш учун ишчи визаларини тақдим этиш)ни ҳал қилиш, Чехия ва Словакия, шунингдек, Канада, Австралия ва Скандинавия давлатларига меҳнат миграцияси йўлларини ривожлантиришда ХМТ кўмаклашуви ҳақида ҳам сўз борди.
ХМТ вакилларига уюшган меҳнат миграциясини ривожлантириш, хориж давлатларидаги Ўзбекистондан борган мигрантлар ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари муҳофазасини таъминлаш бўйича вазирлик томонидан амалга ошириладиган ишлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг ХМТга аъзо бўлиши билан боғлиқ тайёргарлик чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.
А.Сабадош мамлакат президенти қарорига мувофиқ, вазирлик ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси минтақа учун ноёб эканлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, А.Сабадош меҳнат мигрантлари хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот томонидан тўпланган бой тажрибани Ўзбекистонда кенг қўллашга ваъда берди.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026