Жаҳон | 11:15 / 09.10.2018
19406
1 дақиқада ўқилади

Эрон нефти можароси. Ҳиндистон АҚШ санкциялари таҳдидига жавоб қайтарди

Фото: Depositphotos

Ҳиндистон нефть вазири Дхармендра Прадханнинг маълум қилишича, мамлакат АҚШ санкцияларига қарамасдан Эрондан нефть сотиб олишни давом эттиради. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон ўз давлати «эҳтиёжларини қондириши керак».

Нефть вазирининг умид билдиришича, жаҳон етакчилари «Ҳиндистоннинг бундай қарорини қабул қилишади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Бипин Рават мамлакат Россиядан қурол сотиб олиши сабабли АҚШ ўзига қарши санкциялар жорий этиши мумкин эканидан яхши хабардорлигини билдирганди.

Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон «мустақил сиёсат олиб боради».

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид