Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» қишда Азарни, ёзда Неймарни сотиб олмоқчи
«Реал» клуби навбатдаги икки трансфер ойнаси вақтида йирик харидларга қўл уришни режалаштирмоқда.
Европа матбуотида тарқалаётган хабарларга кўра, мадридликлар қишда «Челси» яримҳимоячиси Эден Азар трансферини ҳал қилиб, ёзда «ПСЖ»дан ҳужумчи Неймарни сотиб олишни мўлжалламоқда.
«Реал» бельгиялик хавбекни шу йил ёзда ҳам сотиб олмоқчи бўлган, аммо Лондон клуби 200 миллион евро атрофида нарх сўрагани боис бу амалга ошмай қолганди. Азар билан шартнома 2020 йил ёзида ниҳоясига етади.
Неймарга келсак, у «ПСЖ»га келганидан буён 41 ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол муаллифи бўлди – бундай маҳсулдорлик сўнгги вақтларда голлар тақчиллигига дуч келаётган «қироллик клуби»нинг эътиборини тортмай қолмаяпти.
Мавзуга оид
17:44 / 08.06.2026
Перес «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлишини эълон қилди
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026