Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макроннинг учрашуви бошланди
Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси президенти Эммануэл Макроннинг учрашуви бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади давлат раҳбари матбуот хизмати.

Музокарада Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда, дейилади хабарда.
Давлат раҳбарларининг музокаралари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтганди.


Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
22:07 / 09.01.2026
Франция НАТО аъзолигидан чиқиши мумкин
19:07 / 08.01.2026