Жамият | 22:30 / 09.10.2018
6012
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Хотин-қизлар спорт ҳафталигига старт берилди

8-13 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" дея эълон қилинди. Тошкент вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида Хотин-қизлар спорт ҳафталигига старт берилди. Вилоят ҳокимлиги вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

"Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" тадбирларига вилоятнинг барча ташкилотлари жалб этилмоқда. 

Жумладан, Янгийўл шаҳрида спорт ҳафталиги доирасида тўрт умумтаълим мактабида қизлар ўртасида волейбол тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳафта давомида шаҳардаги барча умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда маҳаллаларда бундай тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Олмалиқ шаҳрида "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" доирасида сешанба - волейбол, баскетбол, шахмат-шашка, чоршанба - сузиш, кисқа масофага югуриш, пайшанба - бадиий гимнастика, таэквондо, жума куни эса спортнинг барча йуналишларида турли эстафета ўйинлари ташкил этилиши, шанба - якуний натижалар таҳлили ва тақдирлаш  маросимлари режалаштирилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

"Соғлом аёл - соғлом жамият" шиори остида ўтказилаётган ҳафталикда вилоят ҳокимлиги барча хотин-қизларни спорт тадбирларида фаол қатнашишга чақиради. 

Мавзуга оид