Жаҳон | 08:00 / 10.10.2018
6363
1 дақиқада ўқилади

Америкалик сенатор Ар-Риёдга қурол етказиб беришни тақиқлаш билан таҳдид қилди

Фото: Drew Angerer/Getty Images

Америкалик сенатор Рэнд Полнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлардан Саудия Арабистонига қурол-аслаҳа етказиб беришни бутунлай тўхтатишга эришмоқчи. Бу ҳақда The Hill хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, агар Ар-Риёд саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолишига алоқадор эканини аниқланадиган бўлса, бундай қадамга боришга тайёрдир.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистонини Америка қурол-яроғи билан таъминлаш масаласидаги позициясига қўшилмайди.

Бироқ, Полнинг қайд этишича, йўқолиб қолган журналист атрофидаги вазият Трампнинг фикрини ўзгартириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистони ҳукуматини йўқолиб қолган саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи билан боғлиқ ҳолатни жиддий текширувдан ўтказишга чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид