Жаҳон | 09:46 / 10.10.2018
7412
1 дақиқада ўқилади

Кипрдаги АҚШ базаси ёпилгани маълум бўлди

Фото: ABC News

2017 йилда Америка Қўшма Штатлари Кипр оролидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасини ёпиб қўйган. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ авиабазага хизмат кўрсатиш ва сақлаш учун тахминан 70 миллион доллар сарфлаган.

Таъкидланишича, ҳарбий-ҳаво кучлари базаси Давлат департаментининг авиация маъмурияти кенгаши томонидан тасдиқланмаган ҳолда ташкил этилган.

Шу билан бирга, ушбу объект нима мақсадда яратилгани номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша АҚШ ҳарбий базаси учун «миллиардлаб доллар» тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид