Азиз Ҳайдаров: «Терма жамоада катта ижобий ўзгаришлар бор» (МТЖ машғулотларидан видеорепортаж)
Айни пайтда КХДР ва Қатар терма жамоалари билан бўладиган ўртоқлик ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларни Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионида олиб бормоқда. Навбатдаги тайёргарлик машқларига чиқишдан олдин терма жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров «Kun.uz» мухбири билан суҳбатда бўлди.

– Сиз бразилиялик мутахассис Луис Фелипе Сколари қўл остида «Бунёдкор»да тўп сургансиз. Эктор Купер аргентиналик, яъни у ҳам Жанубий Америка вакили. Сколари узоқ давом этмаган мураббийлик фаолияти давомида ўзбек футболини бир қадам олдинга силжитиб, ўзига хос из қолдирганди. Купер ҳам ўзбек футболига катта ижобий таъсир кўрсатади, деб тахмин қила оласизми?
– Мураббийнинг ишига баҳо бера олмайман. Негаки, жуда оз вақт ўтди. Аммо терма жамоада турли футболчиларни йиғиб, синаб кўраётгани жуда тўғри деб ўйлайман. Чунки баъзи ўйинчилар клубида бошқача, терма жамоага келганда умуман бошқача ўйин кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайман. 10 йилдан ортиқ вақт давомида миллий терма жамоада ўйнаб, ўз клубида яхши эмас, аммо терма жамоада ажойиб ўйнайдиган футболчиларни ҳам кўрдим.
– Бу Эктор Купер бошқарувидаги биринчи йиғин эмас, шундан келиб чиқиб янги бош мураббий келганидан сўнг ўтган вақт давомида терма жамоада қандай ўзгаришларни сездингиз?
– Ҳали бирон нарса дейиш қийин, лекин ижобий ўзгаришлар жуда катта деб айта оламан. Интизом жуда кучли. Ҳамма нарса ўз вақтида. Машғулотлар хилма-хил. Бу бизга янгидек туюляпти. Бундан фақат футболимиз ўсади, деб ўйлайман.
– Терма жамоанинг муваффақияти учун футболчилардан биринчи навбатда нима талаб этилади?
– Фақат ишлаш керак. [Натижа] фақат мураббийгагина боғлиқ эмас. Руҳий тетиклик, ғалабага бўлган ирода футболчиларимиз ичида ҳам бўлиши керак. Ҳар битта ўйин ҳаётингдаги энг муҳимидек майдонга тушиш керак, деб ўйлайман. Юракдан ўйнаш керак, нима бўлганда ҳам. Миллий терма жамоа учун ўйнаш керак. Ана ўшанда футболимиз ўсади. Ана ўшанда футболчиларимиз четга чиқади. Қачонки миллий терма жамоамиз ижобий натижаларга эришса», - дея таъкидлаб ўтди Азиз Ҳайдаров.
Маълумот учун, аввалроқ аргентиналик мутахассис Эктор Купернинг фаолияти ва машғулот жараёнларига оид баъзи янги тафсилотлар эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди
Жаҳон | 09:30
-
Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади?
Ўзбекистон | 09:03
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36
Мавзуга оид

17:32 / 19.06.2021
«Ўзбекистон учун бунақа ўйнаш асло мумкинмас» — Биродар Абдураимов Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедовни саволларга тутди

16:18 / 19.06.2021
Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Одил Аҳмедов миллий жамоадаги фаолиятини якунлади

16:34 / 23.03.2021
«Япония ва Кот-д'Ивуар билан ўйин варианти ҳам бор эди». Азиз Ҳайдаров Гана нега асосий таркибда келмагани ва бошқа таклифлар ҳақида

17:44 / 17.03.2021