Ботиржон Асадов 11 октябрь куни Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади

Фото: Беларусь ТИВ/kremlin.ru
2018 йил 11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади.
11 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин хорижий мамлакатлар элчиларидан, жумладан, Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Анъанага кўра, маросим Катта Кремль саройининг Александровский залида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Россиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинланганди. Эндиликда Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид

15:59 / 23.06.2025
Путин Эронга берилган зарбаларни «оқлаб бўлмайдиган» деб атади

15:38 / 23.06.2025
Эронга зарба берган АҚШ, Путиннинг олдига келган Арақчи ва Фордодан кўчирилган ядро материаллари – кун дайжести

21:16 / 21.06.2025
Путин: Киев аннексия қилинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олишдан бош тортиши янги урушга олиб келиши мумкин

23:24 / 20.06.2025