Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан дунёда 56 журналист ўлдирилди
Фото: Getty Images
2018 йилнинг 9 ойи ичида дунёда касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда 56 журналист ўлдирилди. Бу ҳақда 11 октябрда “Чегара билмас мухбирлар” ўз сайтида маълум қилди.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич 2017 йилдагидан юқорироқдир: бутун 2017 йил давомида дунё бўйича 55 журналист ўлдирилган.
Ташкилот маълумотларига кўра, ҳалок бўлган журналистларнинг ярмидан кўпи ҳарбий ихтилофлар ҳудудларида ўлганлар. Энг кўп журналист Афғонистонда (13 киши), Яманда (5 киши), АҚШда (6 киши) ва Мексикада (6 киши) ўлдирилган.
Ташкилот бош котиби Кристоф Делуарнинг маълум қилишича, ушбу статистика журналистларни ҳимоя қилиш бўйича кескин чоралар қабул қилиниши лозимлигини кўрсатади. Шу сабабли Делуар бу масала билан шуғулланадиган, БМТ бош котибининг махсус вакили лавозимини таъсис этишга чақирган. Унинг айтишича, бу ташаббусни кўплаб давлатлар ва 100 дан ортиқ ОАВ, ташкилот ва журналистлар иттифоқи қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026